Бугун 24 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Кроуфорд Исроил Мадримов билан жангни эслади

Кроуфорд Исроил Мадримов билан жангни эслади

Проф бокснинг супер яримўрта вазн тоифасида америкалик жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд ўзбекистонлик собиқ рақиби Исроил Мадримовга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди.

Америкалик 37 яшар боксчи собиқ UFC чемпионлари Генри Сехудо ва Камару Усманнинг YouTube'даги подкасти меҳмони бўлиб, қуйидаги саволга жавоб берди.

- Жангни томоша қилдим. Мухлислар фикрича, бу яқин жанг бўлган экан. Лекин менимча, сен камида 4 раунд фарқи билан ғалаба қозондинг. Ўйлашимча, сени ютқазди деяётганлар, шунчаки сени ёқтиришмайди. Фикримча, сен яққол ғолиб бўлдинг. Канело ҳам сенинг бу вазнга мос эмаслигинингни айтди. Бунга қандай муносабат билдирасан?

"Ҳа, ғалаба қозонганим бу факт. Бу Канелонинг фикри. Исроилнинг жанг вақтида эҳтиёткор бўлганини сабаби бор. Агар жангни кўрган бўлсангиз, у ҳақиқий зарбалардан кўра, алдовчи зарбаларни кўпроқ амалга оширди. Мен зарба берган заҳоти ё мени ушлаб оларди ёки қочар эди. Агар у мендан гавда жиҳатидан катта бўлса, яққол устунлик қилиши керак эди. Мени "босиб ташлаши" керак эди", деди Кроуфорд.

Киритилди: 13:09 16.04.2025. Ўқилди: 820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!