Португалия терма жамоаси ва «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду WOWfc жанг промоушенининг ҳаммулкдори бўлди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, ушбу ташкилотнинг яна бир ҳаммулкдори — енгил вазнда мағлубият нималигини билмайдиган UFC чемпиони, 28 ёшли испан-грузин Илия Топурия ҳам ҳисобланади.
Жорий мавсумда Криштиану Роналду клуб ва терма жамоа сафида барча мусобақаларда 17 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урди ва икки бор ассистентлик қилди.
Португалиялик юлдуз 2023 йилдан буён «Ан-Наср» сафида тўп сурмоқда. Унга энг катта шуҳрат «Манчестер Юнайтед» ва Мадриднинг «Реал» жамоаларидаги ўйинлари орқали келган. Роналду — “Олтин тўп” мукофотининг беш карра совриндори.