Португалия терма жамоаси Ирландияга мағлуб бўлди (0:2), Криштиану Роналду эса майдондан четлатилди. 40 ёшли ҳужумчи учрашувнинг 61-дақиқасида тўғридан-тўғри қизил карточка олди. "Ан-Наср" вакили WhoScored порталидан 5,02 балл олди - бу унинг фаолиятидаги энг ёмон рейтинги бўлиб чиқди, агар сайтда маълумотлар мавжуд бўлган барча ўйинларни ҳисобга олсак (бундай ўйинлар сони 900 га яқин).
Роналдунинг аввалги антирекорди 2022 йилда Жанубий Корея билан учрашувда ўрнатилганди - 5,11. Клуб миқёсидаги энг ёмон кўрсаткич - 5,31 "Валенсия" билан ўйинда.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Ирландияга қарши ўйингача бирор марта Португалия терма жамоаси сафидан четлатилмаган эди.