"Кремль"да Financial Times нашрининг Украина бўйича музокаралар АҚШ президенти "Дональд Трамп"нинг Эрон атрофидаги можарога эътибор қаратгани сабаб тўхтаб қолгани ҳақидаги хабарига қўшилишмади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Москва бундай хабарларни кузатаётганини, аммо Вашингтон позицияси бўйича бошқача хулоса қилаётганини айтди.
Песковнинг сўзларига кўра, Трампнинг сўнгги баёнотлари аксинча у Украина масаласига ҳали ҳам катта эътибор қаратаётганини кўрсатади. Кремльда айтилишича, Америка президенти Украина раҳбари "Владимир Зеленский"ни келишувга эришишга ундашда давом этмоқда.
Песков қўшимча қилишича, Россия урушни тугатиш бўйича музокараларни давом эттиришдан манфаатдор. Бироқ кейинги раунд қачон ва қаерда ўтказилиши ҳозирча аниқ эмас.