Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Кремль Россиядаги мигрантлар билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди

Кремль Россиядаги мигрантлар билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди

Ноқонуний мигрантларга нисбатан чоралар доимий асосда қабул қилиниши лозим. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков брифинг давомида шундай фикрни билдирди.
Песков қонунга риоя этилишини таъминлаш ҳукумат учун мутлақо устувор вазифа ҳисобланади.
“Ноқонуний мигрантларга нисбатан чораларга келсак, улар доимий асосда қабул қилиниши шарт. Миграцион режимда қонунчиликни таъминлаш мутлақо устун ҳисобланади”, - дея жавоб берди у мамлакатда мигрантларга оид федерал даражада бирор бир қарор қабул қилиниши керакми ёки йўқ деган саволга.
Песков Москва вилоятида вазият кескинлашгандан кейин Россияда мигрантларга нисбатан бирор чора қабул ва муҳокама қилинмаганини таъкидлади.
“Йўқ, бу ҳолтда бирор бир қарор қабул қилингани йўқ, ва бу ҳозир муҳокама қилинмаяпти”, - дея жавоб берди Кремль вакили тегишли саволга.
Песков аниқ бир минтақадаги ҳар бир вазият хусусиятини инобатга олиш зарурлигини қўшимча қилди.

Киритилди: 17:37 15.09.2021. Ўқилди: 3378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!