Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Кремль Курск вилоятида Шимолий Корея ҳарбийлари ҳақида нима дейди?

Кремль Курск вилоятида Шимолий Корея ҳарбийлари ҳақида нима дейди?

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларнинг КХДР аскарларининг Россиянинг Украинага қарши урушида иштироки ҳақидаги саволига жавобсиз қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен КХДР ҳарбийлари Курск вилоятида бўлиб, жангга киришишга тайёрлигини маълум қилганди.

29 октябрь куни матбуот котиби, шунингдек, Россияда Шимолий Корея ҳарбийлари борлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди. У президентнинг бу мавзуда айтган гапларига қўшимча қиладиган ҳеч нарса йўқлигини таъкидлади. 24 октябрь куни Владимир Путин КХДРдан Россияга ҳарбийлар юборилганидан далолат берувчи суратлар ҳақидаги саволга жавоб берди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, суратлар - «жиддий нарса ва агар улар бор бўлса, демак, улар ниманидир акс эттиради.»


Октябрь ойида Жанубий Корея разведкаси 1500 Шимолий Корея аскари Узоқ Шарқдаги Россия полигонларида бўлганини хабар қилган эди. Пентагоннинг таъкидлашича, Пхенян Россияга, жумладан, Украина Қуролли кучлари билан 6 августдан бери жанглар давом этаётган Курск вилоятига 10 мингга яқин аскарини юбориши мумкин.

Киритилди: 21:36 01.11.2024. Ўқилди: 1620 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!