Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

A A A
Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.G.” МЧЖ раҳбари Ш.С. ҳудудий тижорат банки филиалидан замонавий иссиқхона қуриш мақсадида ажратилган 1 млрд сўм кредит эвазига иссиқхона жиҳозларини олиб келмасдан, кредит маблағларини “N.M.” МЧЖга ўтказиш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, “B.H.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Ф. чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига олиб келинган йирик шохли наслдор чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 900 млн сўм кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:13 09.02.2024. Ўқилди: 1225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!