Бугун 30 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Краснодарда уч нафар Украина агенти қўлга олинди

Краснодарда уч нафар Украина агенти қўлга олинди

Маълум қилинишича, улар темирйўл транспорти ва алоқа объектларига ўт қўйишни режалаштирган.

"Краснодар ўлкасида Россия Федерациясининг 1992 ва 1996 йилларда туғилган икки фуқароси, шунингдек, Марказий Осиё давлатларидан бирининг 1998 йилда туғилган фуқароси Украина махсус хизматлари топшириғи билан минтақа ҳудудидаги транспорт ва алоқа иншоотларига ўт қўйишни режалаштирган фаолияти тўхтатилди," - дейилади ФХХ хабарида.

Идора маълумотларига кўра, айбланувчилар ноқонуний даромад излаш мақсадида куратор билан ёзишмалар олиб борган ва унинг топшириғига биноан йўловчи ташувчи темир йўл участкасидаги реле шкафини ёқиб юборишга уринган. Жиноятчилар дарҳол аниқланди, уларни кузатиш жараёнида Россия уяли алоқа операторларидан бирининг иншоотини ёқиб юбориш режалари ҳам маълум бўлди.

Полиция хабарига кўра, ҳибсга олинганлар Варениковская темирйўл станцияси яқинидаги иккита реле шкафларига зарар етказган. Лекин зарар енгил бўлгани сабабли поездлар қатнови жадвалида ҳеч қандай бузилишларга олиб келмаган.

Теракт ва диверсияга уриниш моддалари бўйича жиноий ишлар қўзғатилди.

Киритилди: 18:20 28.07.2025. Ўқилди: 848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!