1972 йилда учирилган совет космик кемаси “Космос-482” Ҳинд океанига қулади, деб хабар берди “Роскосмос”.
Космик кеманинг орбитадан тушиши Ерга яқин фазодаги хавфли вазиятлардан огоҳлантиришнинг автоматлаштирилган тизими томонидан кузатилган.
“Космос-482” космик кемаси ўз фаолиятини тўхтатди, орбитадан чиқиб, Ҳинд океанига қулади”, — дейилади давлат корпорацияси хабарида.
У Ўрта Андаман оролидан 560 км ғарбда атмосферанинг зич қатламларига кириб, Индонезия пойтахти Жакарта ғарбидаги океанга қулаган. Коинот кемаси 1972 йилда Венерани тадқиқ қилиш учун учирилган, бироқ кучайтиргичдаги носозлик туфайли у Ер атрофида баланд эллиптик орбитада қолган ва аста-секин сайёрага яқинлашган.