Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Коррупцияга қарши курашиш миллий экотизимини кучайтириш" техник кўмак дастури ҳудудларда ҳам жорий этилмоқда

"Коррупцияга қарши курашиш миллий экотизимини кучайтириш" техник кўмак дастури ҳудудларда ҳам жорий этилмоқда

2024 йилдан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда "Коррупцияга қарши курашиш миллий экотизимини кучайтириш" техник кўмак дастури ҳудудларда ҳам жорий этилмоқда.

Дастур доирасида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Бухоро вилояти Вобкент тумани ва Жиззах шаҳрида “Шаффоф шаҳарлар” ва “Ҳалол мунисипалитетлар” пилот лойиҳалари амалга оширилиши натижасида ҳудудий бошқарувдаги 61 турдаги коррупциявий хавф-хатарлар аниқланиб, чуқур таҳлил қилинди ва ҳар бир ҳудуд учун 2025–2026 йилларга мўлжалланган “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди.

Жорий йилда ҳам мазкур ташаббус давом эттирилмоқда ҳамда янги лойиҳалар кеча бўлиб ўтган "Ҳудудий даражада коррупциянинг олдини олиш: муаммо ва имкониятлар" мавзусидаги форумолди сессиясида тақдимот қилинди.

Киритилди: 08:45 23.10.2025. Ўқилди: 625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!