Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Коррупция содир этган шахс давлат хизматига қабул қилинмайди

Коррупция содир этган шахс давлат хизматига қабул қилинмайди

Бу ҳақида бугун Сенатнинг йигирма олтинчи ялпи мажлисида маъқулланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунда айтиб ўтилган.

Қонун билан давлат хизматчиларининг фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КPI) асосида баҳоланиши қатъий белгиланмоқда. Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди, - дейилган хабарда.

Шу билан бирга, қонунда давлат хизмати соҳасини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари яратилади. Хусусан, давлат хизматчиларининг тоифаси, мақоми, малака даражаси, уларга қўшимча ҳақ тўлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда уларнинг масъулиятини ҳам янада оширишга хизмат қилади.

Сенат аъзолари ушбу Қонунни маъқуллади.

Киритилди: 14:51 28.05.2022. Ўқилди: 5154 марта. Фикрлар сони: 9 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!