Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Коронавируснинг иккинчи тўлқинида мактабларни очиш керакми? ЖССТ вакили жавоб берди

Коронавируснинг иккинчи тўлқинида мактабларни очиш керакми? ЖССТ вакили жавоб берди

ЖССТнинг Европадаги ваколатхонаси директори Ханс Клуге коронавируснинг иккинчи тўлқини фонида эҳтиёт чораси сифатида мактаблар фаолиятини қайта тиклашга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, баъзи мамлакатларнинг таълим муассасаларини ёпиш тўғрисидаги қарори инфекцияга қарши курашда кўп ҳам ёрдам бермаган. Шу билан бирга, масофавий ўқитишнинг салбий ижтимоий таъсири аниқ кўзга ташланган.

"Бу оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болаларга кўпроқ таъсир қилади", деб ёзган Клуге твиттерда.

Эслатиб ўтамиз, CОVID-19 кўп тарқалган Европанинг бир қатор давлатларида мактаблар ёпиб қўйилган. Ушбу қарор, хусусан, Чехия ва Германия томонидан қабул қилинган.

Киритилди: 16:26 27.10.2020. Ўқилди: 3571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!