Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавирусни аниқлашнинг ғайриоддий усули топилди

Коронавирусни аниқлашнинг ғайриоддий усули топилди

Дунё бўйлаб олимлар ва шифокорлар инсон танасида коронавирус инфекциясини аниқлаш учун самарали алгоритмни ишлаб чиқишда давом этишмоқда.

Яқинда ўтказилган тадқиқот давомида эса мутахассислар COVID-19га чалинган одамларни аниқлашнинг янги усулини ўйлаб топишди.

Маълумотларга кўра, нафас олиш аппарати ишига тўлиқ боғлиқ бўлганлиги боис америкалик олимлар инсонларнинг овози орқали коронавирусни аниқлаш мумкин дея тахмин қилишмоқда. Ваҳоланки, нафас олиш аппарати билан боғлиқ энг кичик муаммолар ҳам дарҳол овозда акс этади.

Коронавирус инфекциясига чалиниб, уни симптомларсиз ўтказган юлдузларнинг COVID-19дан аввалги ҳамда кейинги овозларни таққослаган тадқиқотчиларнинг аниқлашларича, коронавирус билан касалланган машҳурларда нафас олиш муаммолари юзага келганлиги туфайли овозли сигналларнинг хилма-хиллиги сезиларли даражада камайган экан.

Киритилди: 20:24 12.07.2020. Ўқилди: 9514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!