Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Коронавирус хақидаги 10 та саволга Қуръони каримдан 10 жавоб

Коронавирус хақидаги 10 та саволга Қуръони каримдан 10 жавоб

❓Савол: Бу вирус бизнинг юртда қачонгача давом этади?
✅Жавоб: "Саноқли кунлар" (Бақара сураси, 184-оят).

❓Савол:  Алхамдулиллах, ушбу касалликка чалинганлар унча кўп эмас. Вафот этаётганлар хам касалликка чалинганларга нисбатан солиштирилса, озчиликни ташкил қилмоқда.
✅Жавоб: "Энди Аллох сизларнинг (юкингизни) енгил қилди, сизларда ожизлик борлигини билди" (Анфол сураси, 66-оят).

❓Савол: Ушбу касалликдан сақланишнинг йўли санитария- гигиена қоидаларига риоя қилишда экан. Биз буни қандай амалга оширамиз?
✅Жавоб: "Юзларингизни ҳамда қўларингизни ювингиз" (Моида сураси, 6-оят).

❓Савол: Кийимларимиз орқали ҳам ушбу касаллик юқиши мумкин экан. Бундан сақланишнинг ечими қандай?
✅Жавоб: "Либосларингизни пок тутинг!" (Муддассир сураси, 4-оят).

❓Савол: Зарурат бўлмаса ҳам кўчага чиқиш жоизми?
✅Жавоб: "Ва ўзингизни халокатга ташламанг!" (Бақара сураси, 195-оят).

❓Нима учун баъзи кишилар ушбу касаллик борасида тиббий тавсияларга риоя қилишмаяпти?
✅Жавоб: "Бунга сабаб, улар англамайдиган қавм эканларидир" (Хашр сураси, 13-оят).

❓Савол: Уйда ўтириш (карантин) тадбиркорлар ва йирик корхоналарга катта иқтисодий зарар кўришларига сабаб бўлмоқда?
✅Жавоб: "Агар сизлар камбағалликдан қўрқсангизлар, (билингизки), яқинда Аллох хохласа, ўз фазлу карами ила сизларни бой-бадавлат қилажак. Албатта, Аллох билим ва ҳикмат Соҳибидир" (Тавба сураси, 28-оят).

❓Айрим шахслардан ташкил топган гурухлар одамлар орасида қўрқув пайдо қилиш, ваҳима тарқатиш мақсадида ёлғон (интернет тилида “фейк”) хабарларни тарқатишмоқда. Уларни бу қилмишлари учун қандай атаймиз?
✅Жавоб: "Қасамки, агар мунофиқлар, дилларида мараз бўлган кимсалар ва Мадинада миш-миш тарқатиб юрувчилар (ўз қилмишларидан) тўхтамасалар, албатта Биз сизни уларга қарши оёқлантирармиз, сўнгра улар (Мадинада) сиз билан бирга тура олмай қолурлар" (Ахзоб сураси, 60-оят).

❓Баъзиларнинг фикрича, коронавирус инфекцияси душман томонидан лабораторияларда ишлаб чиқилган ва атайин тарқатилмоқда экан. Бу нарса уларнинг хийла ва найрангларидан бўлиб, бу орқали биз мусулмонларга зарба беришни мақсад қилишган экан?
✅Жавоб: "Агар сабр-тоқат қилсангизлар ва Аллохдан қўрқсангизлар, уларнинг найранглари сизларга хеч қандай зарар қила олмайди. Албатта, Аллох уларнинг қилаётган амалларини ихота қилгувчидир" (Оли Имрон сураси, 120-оят).

❓Нихоят, ушбу машаққат ва муаммолардан ким бизни олиб чиқади?
✅Жавоб: "Айтинг: "Сизларга у (бало)лардан хам, барча ғамлардан хам Аллохнинг ўзи нажот берур" (Анъом сураси, 64-оят).

Изох: Қуръони карим - бу Аллохнинг Ўз қулларига кўрсатган чексиз Рахмати бўлиб, у илохий бир муждадир. Бу Китобни ўқиган сари янги-янги маънолар очилаверади ва қиёматга қадар бутун инсоният хаёт йўлини ёритувчи маёқ саналади.
Қуръони карим хаёт йўлида учраши мумкин бўлган хар қандай муаммо ва тўсиқларни хал қилувчи калит бўлиши мумкин, холос.
Заррача шубха йўқки, Аллох томонидан нозил қилинган ва 114 сурадан иборат бўлган Қуръони карим кўп қиррали бўлиб, ўзида чексиз ва буюк хикмат сақлаган илохий китобдир.

©Arabic.uz

Киритилди: 17:38 24.03.2020. Ўқилди: 6920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!