Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирус туфайли амалга оширилган эвакуация учун немислар миллионлаб евро тўлашди

Коронавирус туфайли амалга оширилган эвакуация учун немислар миллионлаб евро тўлашди

Германия федерал ҳукумати коронавирус пандемияси муносабати билан уйига олиб кетилиши керак бўлган чет элда дам олаётган сайёҳлардан 2,7 миллион евро товон пули олди.

Бу ҳақда “Bild” газетаси Германия ташқи ишлар вазирлигига асосланиб хабар берди.

Жорий йилнинг март ойидан апрель ойигача Германия ташқи ишлар вазирлиги чартер самолётлар ёрдамида 240 минг сайёҳни Германияга эвакуация қилган. Охирги шундай самолёт 24 апрель куни Жанубий Африканинг Кейптаун шаҳридан 157 нафар Германия фуқаросини уйига олиб келган. Шундан сўнг одамлар Германияга алоҳида ёки кичик гуруҳларда қайтишни бошлашган.

Бунинг учун эса деярли 94 миллион евро керак бўлган.

Ушбу маблағнинг қарийб 47 миллиони Европа Иттифоқи орқали Германия федерал бюджетига тўланади. Шу билан бирга, яна 47 миллионини сайёҳларнинг ўзлари тўлаши керак, шу муносабат билан минглаб ҳисоб-фактуралар юборилган.

Германия Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, аҳоли Канар оролларидан эвакуация қилиниш учун 200 евро, Кариб денгизидан - 500 евро, Австралия ва Янги Зеландиядан эса ҳар бири учун 1000 евродан тўлаши керак бўлади.

 

 

Киритилди: 21:36 15.09.2020. Ўқилди: 1731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!