Бугун 31 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

Павел Дуров Россия томонидан “террорчилар ва экстремистлар” рўйхатига киритилганига муносабат билдирди

Павел Дуров Россия томонидан “террорчилар ва экстремистлар” рўйхатига киритилганига муносабат билдирди


Telegram асосчиси ўзининг аккаунтида жойлаган суратда "террорчиларнинг шериги" деган ёзув билан Дуровнинг ўзи, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қўл бериб кўришаётган ва остига "ҳурматли ҳамкорлар" дея ёзилган "Толибон" вакиллари тасвирланган.

Бундан ташқари, Дуров кейинроқ уни Telegram'да оммавий кузатув ва цензура бўйича Россиянинг талабларини бажаришдан бош тортгани учун “террорчилар ва экстремистлар” реестрига киритишганини ёзиб қолдирди.

"Россия қонунларига кўра, менга интернетда бирор нарса эълон қилиш тақиқланган. Россия амалдорлари интернетда ким кимни тақиқлаши мумкинлиги борасида яққол адашиб қолишган", — дея таъкидлади у.

Кеча Россия Федерал хавфсизлик хизмати Павел Дуровни терроризмга кўмаклашиш айблови билан халқаро қидирувга берганди. Бугун эса Telegram асосчиси Росфинмониторингнинг “террористлар ва экстремистлар” рўйхатига киритилди.

Киритилди: 23:06 30.07.2026. Ўқилди: 268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!