Полша Бош вазири Туск Россиянинг Х-101 ракетаси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
Маьлумот учун, Россия ракетасини ушлаб олиш учун тўртта F-16 қирувчи самолёти ҳавога кўтарилган. Ракета Полша ҳаво ҳудудида тахминан олти дақиқа қолган, шундан сўнг у радарлардан ғойиб бўлган ва Украина чегарасидан тахминан 90 км узоқликда жойлашган Тарнава Колония қишлоғи яқинида қулаган.
Шунингдек, Полша миллий мудофаа вазири Владислав Косиниак-Камиш ҳам тунги воқеалар бўйича ўз фикрини билдирди.
"Полша ҳаво мудофааси кучлари Россиянинг Украинага ҳаво ҳужуми туфайли ниҳоятда оғир кечани бошдан кечирди, деди у.
Эслатиб ўтамиз, Кеча кечқурун Россиянинг Х-101 қанотли ракетаси Украинага қарши йирик ҳужум пайтида Полша устидан учиб ўтди ва НАТО ҳаво ҳудудини бузди.
Полша ҳарбийларининг маълумотларига кўра, F-16 қирувчи самолёти уни тўхтатишга уринган, аммо нишон бир неча дақиқадан сўнг радарлардан ғойиб бўлган.