Бугун 1 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Лавров Ғарбнинг Украина бўйича шартларини «ультиматум» деб атади

Лавров Ғарбнинг Украина бўйича шартларини «ультиматум» деб атади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб давлатларининг Москва билан музокараларни бошлашдан аввал ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифларини «ультиматум»га тенглаштирди.

Лавров бу ҳақда Россия давлат телерадиокомпанияси ВГТРКга берган интервьюсида Украина бўйича эҳтимолий музокараларни қайта тиклаш шартларига муносабат билдирар экан айтди.

Унинг сўзларига кўра, Ғарб аввал ўт очишни тўхтатишни эълон қилиш, кейин эса Франция ва Буюк Британия раҳбарлигидаги кўп миллатли кучларни Украинага жойлаштириш, шундан кейингина Россия, Украина, АҚШ ва Европа давлатлари иштирокида музокараларни бошлашни таклиф қилмоқда. Лавровнинг таъкидлашича, Москва бундай сценарийни ультиматум сифатида баҳолайди.

Россия ташқи ишлар вазири, шунингдек, ҳозирги фронт чизиғида жангларни тўхтатиш амалдаги Украина ҳокимиятини сақлаб қолишга хизмат қилишини айтди. Унинг фикрича, Киев Россия босиб олган Украина ҳудудларида ўтказилган референдумлар натижаларини тан олмайди.

Лавров яна Ғарб давлатларини Россияга «стратегик мағлубият» етказишга интилаётганликда айблаб, улар Украинага қурол-яроғ етказиб бериш орқали уни қўллаб-қувватлаётганини билдирди. Шунингдек, у Болтиқбўйи давлатларини Россияга қарши «асосий жанговар каллаклар» деб атади.

Киритилди: 21:40 30.07.2026. Ўқилди: 1143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!