Бугун 30 июль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Арманистон Россиядан йилига 2 миллиард доллар талаб қилмоқчи

Арманистон Россиядан йилига 2 миллиард доллар талаб қилмоқчи

Никол Пашинян Арманистон Россиядан темир йўллар ижараси учун йилига 2 миллиард доллар талаб қилиши мумкинлигини айтди.

​Sputnik хабарига кўра, Арманистон бош вазири "Жанубий Кавказ темир йўли" (ЖКТЙ — "Россия темир йўллари"нинг шўъба тузилмаси) иши бўйича суд жараёнлари ва арбитражга мурожаат қилиш эҳтимолини истисно этмади. Пашинян Ереван транспорт тармоғини ўз мулки деб билишини ва уни мустақил тасарруф этмоқчи эканини таъкидлади.

​"Масалан, 30 йил давомида ҳеч нарса сўрамаган, энди эса ижара учун йилига 2 миллиард доллардан сўрайдиган нарсаларимиз чиқиб қолиши мумкин", — деди Арманистон ҳукумати раҳбари ва Москва билан дўстона келишиб олишга умид қилишини қўшимча қилди.

​ЖКТЙ Арманистон темир йўлларини концессия шартномаси асосида бошқаради. Аввалроқ Пашинян уни учинчи давлатларга сотиш таклифи билан чиққан эди.

2024 йилда Россия компанияси ўз ҳисобидан Арманистон шимолида сув тошқини оқибатида вайрон бўлган йўлларни қайта тиклаган эди.

Киритилди: Бугун 15:32. Ўқилди: 1079 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!