Бугун 31 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ ҳарбийларининг телефонлари олиб қўйилиши мумкин

АҚШ ҳарбийларининг телефонлари олиб қўйилиши мумкин

АҚШнинг Яқин Шарқдаги бош қўмондони интернетда тарқалган видеолар Эрон учун нишонларни аниқлашда ёрдам бериши ҳақида огоҳлантирди. Reuters манбаларига кўра, ҳудуддаги баъзи ҳарбийларнинг телефонлари олиб қўйилиши мумкин.

Алоқа воситаларига чеклов қўйилиши ҳарбийлар учун янги қийинчилик туғдиради. Чунки уларнинг кўпчилиги оиласи билан боғланиш учун телефонлардан фойдаланади. АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари, адмирал Бред Купер 28 июль куни ҳарбийларга мактуб йўллади. Унинг таъкидлашича, Эрон матбуот ва ижтимоий тармоқлардаги ҳарбийларнинг видеолари орқали ўз зарбалари оқибатини реал вақт режимида кўриб турибди.

“Очиқ манбалардаги маълумотлар америкалик ҳарбийлар ва Кўрфаз давлатларидаги тинч аҳоли ҳаётига зомин бўлиши мумкин”, деб ёзди Купер ўз мактубида.

Бош қўмондон ҳарбийларни оператив хавфсизликка эътиборни кучайтиришга чақирди. Иорданиядаги манбаларга кўра, у ердаги баъзи ҳарбийларга яқин кунларда телефонлари олиб қўйилиши айтилган. Central Command вакили Тимоти Ҳокинс эса бу хабар ҳарбийларга хавфсизлик қоидаларини эслатиш учун юборилганини билдирди.

Киритилди: 15:54 30.07.2026. Ўқилди: 755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!