Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Конор Макгрегор Ҳабиб Нурмагомедов билан жангидан қанча маблағ ишлаб олгани маълум бўлди

Конор Макгрегор Ҳабиб Нурмагомедов билан жангидан қанча маблағ ишлаб олгани маълум бўлди

Forbes талқинига кўра, UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор энг кўп ҳақ тўланадиган машҳурларнинг кучли юзталигига кирди.

Макгрегор мазкур рўйхатга кирган ягона MMA жангчиси ҳисобланади. Ирландиялик 65-ўринни эгаллади.

У 2018 йилда қарийб 47 миллион доллар ишлаб топди.

Манбага кўра, Конор Ҳабиб билан кечган жангдан 30 миллион доллар (гонорар ҳамда пулли эфирлардан тушган бонус маблағлар) атрофида ишлаб олди. Макгрегор Reebok билан тузилган шартномага кўра 5 миллионга эга бўлди. Бундан ташқари жангчи ўзининг Пропер 12 вискиси сотувидан ҳам фойдага кирди.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор 2018 йилда Макгрегор UFC’да битта жанг ўтказди. Октябрда бўлиб ўтган жангда у россиялик Ҳабиб Нурмагомедовга мағлуб бўлганди.

Ушбу рўйхатда қўшиқчи Тейлор Свифт биринчи ўринни эгаллади. У ўтган йил 185 миллион доллар ишлаб олган. Ҳужумчи Лионель Месси эса энг кўп ҳақ тўланадиган спортчи бўлди (127 миллион доллар). Бокс бўйича ўрта вазн тоифасида WBC, WBA ва IBF чемпиони ва иккинчи ўрта вазнда WBA Regular камари соҳиби мексикалик Саул Алварес 94 миллион атрофида ишлаб топган. У эса 10-ўринни банд қилган.

Киритилди: 17:05 11.07.2019. Ўқилди: 4249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!