Бу ҳақда мамлакат ҳукумати маълум қилди.
Шу ҳафта бошида вакциналарнинг биринчи партияси эпидемия маркази бўлган Конго пойтахтига етказиб берилди. Даниянинг Bavarian Nordic компанияси томонидан ишлаб чиқарилган JYNNEOS вакцинасининг 100 000 дозаси Европа Иттифоқининг соғлиқни сақлаш фавқулодда агентлиги (HERA) орқали хайрия қилинди. Яна 100 000 та вакцина шанба куни етказиб берилди.
Биринчи навбатда энг кўп зарар кўрган учта вилоятда аҳолини эмлашга эътибор қаратилади. Аввал катталар эмланади.