Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Конгода кема ҳалокатга учради. 51 киши ўлди

Конгода кема ҳалокатга учради. 51 киши ўлди

Қўлда қурилган кема Конго дарёсида ҳалокатга учради. Натижада 51 киши ҳалок бўлди, яна 69 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда France 24 телеканали маълум қилди.

Конго Демократик Республикаси Монгала провинцияси губернатори матбуот котиби Нестор Магбадонинг сўзларига кўра, йўқолганлар сони қайиқнинг сиғимига қараб баҳоланади. Кема бир-бирига боғлаб қўйилган пирог деб номланувчи тўққизта анъанавий ёғоч канолардан иборат эди.

Магбадонинг айтишича, 39 киши тирик қолган. Унинг сўзларига кўра, қидирув ва қутқарув ишлари давом этмоқда, лекин тирик қолганларни топиш мумкин деган умидлар сўниб бормоқда.

Воқеа сабаби тундаги "ёмон об-ҳаво" деб тахмин қилинмоқда. Вилоят ҳокимияти душанба куни уч кунлик мотам эълон қилди.

Киритилди: 13:57 10.10.2021. Ўқилди: 2326 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!