Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Конференциялар лигаси. "Башекшехир" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродов захирадан майдонга тушди, Файзуллаев қайдномага киритилмади

Конференциялар лигаси. "Башекшехир" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродов захирадан майдонга тушди, Файзуллаев қайдномага киритилмади

Конференциялар лигаси иккинчи саралаш босқичи доирасида "Истанбул Башакшехир" жамоаси "Черно Море"га қарши жавоб ўйинини ўтказди ва йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Истанбулликлар сафида Иван Брнич, Мигель Креспо, Нуну да Кошта ва Кристофер Опери голларга муаллифлик қилди.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйиннинг 58-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва ўйин охиригача ҳаракат қилди. Яна бир ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев қайдномага киритилмади.

"Башакшехир" илк ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Улар икки ўйин натижасига кўра 5:0 ҳисобида муваффақият қозонди ва 3-саралаш босқичига йўл олди.

Киритилди: 06:32 01.08.2025. Ўқилди: 1382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!