BBC: Колумбиянинг собиқ президенти Алваро Урибе гувоҳларга босим ўтказиш ва фирибгарлик айбловлари бўйича 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди.
73 ёшли сиёсатчи мамлакат тарихида жиноят содир этганликда айбдор деб топилган биринчи собиқ президент бўлди. Унга давлат лавозимларини эгаллаш ҳам тақиқланиб, 578 000 АҚШ доллари миқдорида жарима белгиланди.
Урибе ўзига қўйилган айбловларни инкор этмоқда ва суд ҳукми устидан апелляция беришини маълум қилди. У ишни “демократик мухолифат овозини йўқ қилишга қаратилган” ҳаракат деб атади.
Урибе 2002 йилдан 2010 йилгача президент лавозимида ишлаган ва унга нисбатан сўл қанот исёнчиларга қарши курашишда ўнг қанот қуролли гуруҳлар билан ҳамкорлик қилганлик айбловлаи илгари сурилган.