Мамлакатнинг Каука департаментида жойлашган Панамерика шоссесида йўловчи автобуси яқинида портловчи қурилма ишлаб кетди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу террорчилик ҳужуми оқибатида камида 14 киши ҳаётдан кўз юмди, 20 дан ортиқ киши турли даражадаги жароҳатлар олди. Портлаш натижасида автобус билан бирга атрофдаги бир нечта автомобилларга ҳам жиддий шикаст етган.
Каука департаменти губернатори Октавио Гусман мазкур ҳужум маҳаллий аҳоли ҳаёти ва осойишталигига жиддий хавф туғдиришини таъкидлади.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.