Колумбия шимолида Марказий қўмондонлик қуролли гуруҳи аъзолари томонидан уриб туширилган вертолёт ҳалокатида саккиз нафар полициячи ҳалок бўлди, саккиз нафари яраланди.
Бу ҳақда мамлакат президенти Густаво Петро Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Биз Амалфи муниципалитетида кока экинларини йўқ қилиш миссиясини бажариш учун ходимларни олиб кетаётган вертолётда бўлган саккиз нафар полициячи ҳалок бўлгани ҳақида афсусдамиз. Саккиз нафар полициячи жароҳат олди", деб ёзди у.
Президентнинг сўзларига кўра, вертолёт ҳалокати учун Антиокия департаментида фаолият юритувчи Марказий қўмондонликнинг 36-сонли фронти жавобгар. Вилоят губернатори Андрес Жулианнинг сўзларига кўра, самолёт учувчисиз учоқ ёрдамида уриб туширилган.