Колумбия президенти Густаво Петро мамлакат шимолида исёнчи гуруҳлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар сабабли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Бу ҳақда давлат раҳбари "Х" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.
Петронинг таъкидлашича, иқтисодиётдаги ички қўзғалишлар ва фавқулодда ҳолат муносабати билан алоҳида ҳолат жорий этилмоқда. Президент Колумбия суд тизими унинг қарорини қўллаб-қувватлашига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрида Петро мамлакатда уни йўқ қилиш ёки лавозимидан четлаштириш мақсадида давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрилаётганини айтган эди. Бу баёнотлар сиёсатчига нисбатан унинг президентлик сайловолди кампаниясини молиялаштириш манбалари юзасидан тергов олиб борилаётган бир пайтда янграмоқда. Петронинг сўзларига кўра, уни “ноқонуний орган” суд қилмоқда.