Ҳужумчи Ферран Торрес 14 майга ўтар кечаси аппендицит туфайли муваффақиятли операция қилинди. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди, бу ҳақда "Барселона" расмий сайти хабар бермоқда.
Шубҳасиз, Торрес яқин орада машғулот ўтказа олмайди ва ўйнай олмайди. Пайшанба куни "Барселона" Испания чемпионатида "Эспаньол" меҳмони бўлади. Старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 00:30 да янграйди.
2024/2025 йилги мавсумда Ферран Торрес 45 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.