Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

"Кит Келлог 20 феврал куни Украинага келади" - Зеленский

"Кит Келлог 20 феврал куни Украинага келади" - Зеленский

"Биз Келлогни кутяпмиз. Унинг юртимизга 20 феврал куни келиши ҳақида келишиб олганмиз. Келлог Украинада икки кун ёки ундан ҳам кўпроқ муддат қолиши мумкин. Мен Келлог билан фронтга бормоқчиман, ўйлайманки, у буни рад этмайди", — дея маълум қилди Украина президенти.

Шу билан бирга, Зеленский Келлогнинг ташрифидан сўнг, ўзининг Трамп билан учрашуви санаси маълум бўлишини билдирди.

Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Келлог ташрифи давомида Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Олександр Сирский, ҳарбий қўмондонлар, Мудофаа вазирлиги вакиллари, шунингдек, Бош разведка бошқармаси (ГУР) вакиллари билан учрашиши мумкин.

Киритилди: 20:00 18.02.2025. Ўқилди: 1193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!