"Украинани ҳимоя қилишни истамаган одам қандай қилиб Украина фуқароси бўлиши мумкин? Бундай одам ҳеч қандай ҳолатда ўзини фуқаро деб ҳисоблай олмайди ва жамият ҳам уни шундай қабул қилиши керак", — дея фикр билдирди Украина Бош разведка бошқармаси раҳбари.
"Кимдир қўлида автомат билан ҳимоя қилади. Кимдир орқа сафда ғалабани таъминлайди, лекин барча ғалабага эришиш учун ишлаши керак. Агар кимдир “йўқ, буни бошқа биров қилсин”, деса унда у Украина фуқароси эмас", — дея қўшимча қилди Буданов.