Бугун 10 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Кипрдаги сув омбори қирғоғида аллигаторга ўхшаш ғайриоддий мавжудот пайдо бўлди

A A A
Кипрдаги сув омбори қирғоғида аллигаторга ўхшаш ғайриоддий мавжудот пайдо бўлди

Шимолий Кипрдаги сув омбори қирғоғида аллигаторга ўхшаш ғайриоддий мавжудот топилди.

Бу ҳақда “Cyprus Mail”ги таяниб “ekolog.uz” хабар берди.

Кипр табиатни тадқиқ қилиш институти маълумотларига кўра, топилган мавжудот Миссисипи чўртанбалиғи бўлиб, оғирлиги 10 килограмм, узунлиги эса 112 сантиметрдир.

Миссисипи чўртанбалиғи бу ҳудудда илк марта қайд этилмоқда. Мутахассислар қўшимча тарзда ўрганиш олиб бориш ниятида.

Институт сув муҳандиси Дервиш Кавусўғлунинг айтишича, мавжудот бу ўлчамга етиши учун камида 10 йил талаб қилинган.

Миссисипи чўртанбалиғи минтақадаги энг йирик балиқлардан бири ҳисобланади. Тахминларга кўра, у эгаси томонидан сувга қўйиб юборилган бўлиши ҳам мумкин. Улар нафақат бошқа балиқлар, балки сувда сузадиган қушлар билан ҳам озиқланади.

Киритилди: 22:02 07.07.2020. Ўқилди: 5562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!