Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Кимларга фоизсиз таълим кредити берилади?

A A A
Кимларга фоизсиз таълим кредити берилади?

Президентнинг Фармони (27.05.2024 йилдаги ПФ-82-сон) билан 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли фоизсиз таълим кредити берилади.

Кредит кимларга берилади?

➖ Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);

➖ ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?

➖ Кундузги;

➖ Сиртқи;

➖ Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?

➖ Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради.

Тўлаш қачондан бошланади?

Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади.

Қандай ҳужжатлар керак?

➖ банкка ариза;

➖ шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

➖ таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;

➖ талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Киритилди: 09:45 07.06.2024. Ўқилди: 1628 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!