"Вашингтонда Қўшма Штатлар расмийлари билан учрашувлар ўтказаётган Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев айрим кучлар Россия позициясини атайлаб бузиб кўрсатиб, Москва ва Вашингтон ўртасидаги мулоқотни издан чиқаришга уринаётганини айтди", дея хабар беради Reuters.
"Бу кучлар Россиянинг позициясини атайлаб бузиб кўрсатиб, ҳар қандай мулоқотга уринишларни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда. Улар бунинг учун ҳеч қандай маблағ ва ресурсни аямаяпти. Бизнинг рақибларимиз Россия ва АҚШ ўзаро яқинлашиш нуқталарини топишидан, бир-бирини яхшироқ тушуна бошлашидан ва халқаро майдонда ҳамда иқтисодиётда ҳакорликни йўлга қўйишидан қўрқишмоқда", – деди Дмитриев.