Германиянинг Кил шаҳридаги Жаҳон иқтисодиёти институти маълумотларига кўра, 2022 йил февралидан жорий йилнинг августигача Украинага умумий қиймати 10,6 миллиард евролик ҳарбий ёрдам кўрсатилган. Бу йилига ўртача 4 миллиард евро ёки Германия ялпи ички маҳсулотининг тахминан 0,1 фоизига тўғри келади.
"Россиянинг Украинадаги ғалабаси Германияга ҳарбий харажатларнинг ошиши, қўшимча қочқинларнинг келиши, шунингдек, Украина билан савдо ва инвестицияларни йўқотиш натижасида катта харажатларни келтириб чиқаради", дея қайд этилган ҳисоботда.
Тадқиқот муаллифларининг ҳисоб-китобларига кўра, бундай сценарийда Германия ҳар йили ЯИМнинг 1 фоизидан 2 фоизигача бўлган харажатларга дуч келади. Бу Киевга ҳозир кўрсатилаётган ҳарбий ёрдамдан тахминан 10-20 марта кўпроқ.
2022 йил февралидан буён Германия Украина билан Бундесвер захираларидан 5,2 миллиард евро қийматидаги қурол-аслаҳалар тақдим этди. Бу вақт ичида 88 та Leopard 1 А5 танклари ва 140 та Marder пиёдалар жанговар машиналари, шунингдек, турли хил қурол-аслаҳалар етказиб берилди. 10 мингдан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар Германияда ҳарбий тайёргарликдан ўтди.