Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Киевга урушда энг кўп кўмак кўрсатаётган мамлакатлар номи очиқланди

Киевга урушда энг кўп кўмак кўрсатаётган мамлакатлар номи очиқланди

Германиянинг Кил университети Жаҳон иқтисодиёти институти Россияга қарши урушда Украинага энг катта дастак бераётган мамлакатлар ҳақида маълумот берди

1 июль ҳолатига кўра, Киевнинг Москвага қарши урушидаги энг асосий ҳарбий донори АҚШ бўлиб қолмоқда. Бу мамлакат шу кунгача Украинага 25,45 миллиард долларлик ёрдам кўрсатган. Киевга кўрсатилаётган кўмак ҳажми бўйича иккинчи ўринда Буюк Британия (4,11 миллиард доллар), учинчида Польша (1,83 миллиард доллар), ундан кейин эса Германия (1,22 миллиард доллар) турибди.

Бу орада Украинанинг асосий ёрдамчиси бўлган Қўшма Штатлар Киевга яна 800 миллион долларлик ҳарбий кўмак кўрсатишни ваъда қилган. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги уч манбадан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди

Киритилди: 23:53 19.08.2022. Ўқилди: 4775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!