Ғарб махсус хизматларидаги манбаларга таяниб, Bloomberg Москва томонидан таклиф этилган Украинада ўт очишни тўхтатиш шартлари Киев ва Брюссел учун мақбул бўлмаслиги кутилаётганини хабар қилмоқда.
11 март куни Жиддада Украина ва АҚШ делегацияларининг учрашувидан сўнг, Украина Россия ҳам рози бўлса, 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга тайёр эканлигини маълум қилди. Европа Иттифоқи музокаралар натижаларини қўллаб-қувватлади, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляен буни Украинада тинчликка қадам бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин 13 март куни Россия томони тинчлик ғоясини қўллаб-қувватлашини, бироқ айрим масалалар, жумладан Курск вилоятидаги Украина ҳарбийлари билан боғлиқ вазият юзасидан саволлар мавжудлигини айтди. Путин, шунингдек, ўт очишни тўхтатиш қоидалари бузилишини ким назорат қилиши ҳамда шу даврда Украина сафарбарликни давом эттириш-эттирмаслиги номаълумлигини таъкидлади.