Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Киев ўт очишни тўхтатишга тайёр, аммо Москва турли шартлар қўйишни бас қилиши керак — Украина президенти

Киев ўт очишни тўхтатишга тайёр, аммо Москва турли шартлар қўйишни бас қилиши керак — Украина президенти

"Украина 30 кунлик шартсиз оташкесимга тайёр, аммо уни амалга ошириш учун Россия талаблар қўйишни тўхтатиши керак, биз бу ҳақда президент Макрон билан гаплашдик", — деб ёзди ўз Telegram каналида Зеленский Франция президенти билан телефон мулоқотидан сўнг.

Бундан ташқари, Макрон ва Зеленский Украина учун ишончли ва мустаҳкам хавфсизлик кафолатларини биргаликда шакллантиришни муҳокама қилишди.

"Франциянинг бу борадаги позицияси аниқ ва биз буни қўллаб-қувватлаймиз", — дея қўшимча қилди Украина раҳбари.

Киритилди: 09:51 18.03.2025. Ўқилди: 1025 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!