Украина Қуролли кучлари фойдаланаётган Starlink сунъий йўлдош интернет тизимидаги чекловлар ҳануз бекор қилинмаган.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маслаҳатчиси Дмитрий Литвин маълум қилди. Унинг билдиришича, Starlink тизими ҳарбийлар учун ҳамон муайян чекловлар билан ишламоқда.
Associated Press (AP) агентлиги ҳам юқори мартабали европалик амалдорга таяниб, Украинада Starlink интернет тезлиги ҳали тўлиқ тикланмаганини хабар қилди.
Нашрнинг қайд этишича, Киев расмийлари тизим тезлигини чеклашга ким буйруқ бергани ва бундай қарор нима сабабдан қабул қилингани ҳақида ҳозиргача аниқ расмий тушунтириш олмаган.
"Киев тезликни чеклаш ҳақидаги буйруқни ким ва нима учун бергани борасида ҳали ҳам аниқ расмий изоҳ олгани йўқ", — дейилади агентлик хабарида.