Киев мери Виталий Кличко Рададаги нутқи чоғида Владимир Зеленскийга сиртдан саволлар билан мурожаат қилди, у ерда у шаҳарни қишга етарлича тайёрламаганликда айблаш фонида чақирилган эди.
"Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва муҳим инфратузилма ҳимояси қани — ахир бунинг учун миллиардлаб маблағ ажратилганди-ку?" — дея таъкидлади Кличко Олий Рада минбаридан туриб.
Киев шаҳри мери Олий Радада қуйидаги саволларни ўртага ташлади:
▪️Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари қани?
▪️"Укрэнерго" объектларининг ҳимояси қани?
▪️Бунинг учун ва муҳим инфратузилмани ҳимоя қилишга ажратилган миллиардлаб маблағлар қани?
"Киев — душман йўқ қилишга уринаётган давлатнинг юрагидир. Аммо маҳаллий сиёсатчилар ҳам бундан кам хавфли эмас. Киев бардош беради — уни севувчилар, меҳнат қилаётганлар ва Украинанинг демократик келажагини ҳимоя қилаётганларнинг саъй-ҳаракатлари бирлашуви эвазига," — деди Виталий Кличко.