Киев НАТОга аъзо бўлиш эвазига ҳудудларни бериши ҳақидаги хабарларни рад этди.
"Украина ўзининг Ғарбий иттифоқчилари ёки Шимолий Атлантика алянсидан НАТО аъзолигини ҳудудий имтиёзларга алмаштириш бўйича ҳеч қандай таклиф олмади", — дея таъкидлади мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Перебейнис. У, шунингдек, келажакда бундай келишув бўлишини ҳам рад этди.
"Украина ўз ҳудудларини ҳеч нарса эвазига алмаштирмайди", — дея қўшимча қилди Перебеинис "Рада" телеканали эфирида.