Киев расмийлари Истанбулдаги музокараларнинг иккинчи раунди олдидан алоқа линиясида кескинликни юзага келтирмоқчи, деди Россия ТИВнинг Киев режими жиноятлари бўйича махсус топшириқлар бўйича элчиси Родион Мирошник.
Россиялик дипломат ўтган тунда Украина Қуролли кучлари дронларининг Россия ҳудудига уюштирилган оммавий ҳужумларини шундай изоҳлади.
"Киев Истанбулдаги учрашув олдидан алоқа линиясида максимал кескинлик яратишга интилмоқда", — деб ёзди у "Телеграм-канали"да.
Мирошникнинг таъкидлашича, Украина дронларининг Россия ҳудудига қилган ҳужумлари бу позицияни тасдиқлайди.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги 2 июнга ўтар кечаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россия ҳудудлари осмонида Украина Қуролли кучларининг 162 та учувчисиз учоқларини йўқ қилгани ҳақида хабар берган эди.