Киев Европа Иттифоқига фақатгина тўлақонли аъзо бўлишга рози ва Ғарб кўриб чиқаётган муқобил вариантларни қабул қилмайди.
Бу ҳақда Politico нашри Украина бош вазири Денис Шмигалга таяниб хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Франция ва Германия Украинанинг Европа Иттифоқига босқичма-босқич аъзолик вариантини талаб қилмоқда.
Денис Шмигал эса Киев Украинанинг ЕИга қўшилиши босқичма-босқич амалга оширилиши вариантига эмас, фақатгина тўлақонли аъзоликка рози бўлишини таъкидлади.