Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

KFC Туркиядаги барча фаолиятини тўхтатдими?

KFC Туркиядаги барча фаолиятини тўхтатдими?

Американинг машҳур тез таомлар тармоғи KFC Туркиядаги 537 та ресторанини ёпди. Бу қарор KFC ва Pizza Hut'нинг Туркиядаги франчайзинг ҳуқуқига эга бўлган İş Gıda A.Ş. компаниясининг банкрот бўлгани ортидан қабул қилинди.

Ёпилган нуқталар орасида 283 та KFC ва 254 та Pizza Hut жойлари бор. Ушбу ҳолат туфайли тахминан 7000 нафар ходим ишсиз қолган.

İş Gıda умумий ҳисобда 7,7 миллиард турк лираси (тахминан 214 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги қарз билан банкротликка мурожаат қилган.

Мутахассисларнинг фикрича, бу инқирознинг асосий сабаби — Ғазо можароси ортидан бошланган бойкот кампаниялари туфайли савдо ҳажмининг кескин пасайишидир.

Эслатиб ўтамиз, KFC Туркияда илк бор 1989 йилда фаолият бошлаган эди.

Киритилди: 22:45 13.04.2025. Ўқилди: 1038 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!