Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Кениядаги йирик ЙТҲда вафот этганлар сони 25 кишига етди

Кениядаги йирик ЙТҲда вафот этганлар сони 25 кишига етди

Кения ғарбидаги Кисуму шаҳрида жума куни кечқурун содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари сони 25 кишига етди.

Бу ҳақда ҳукумат вакили маълум қилди.

Аввалроқ автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлакка чиқиб кетгани, натижада транспорт воситаси ағдарилиб, ариқга қулагани, натижада 21 киши воқеа жойида ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Кения Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фредрик Оума Олуга бугун ҳалокатда жабрланган тўрт киши касалхонада вафот этгани, қурбонлар сони 25 нафарга етганини айтди.

Воқеа сабабларини аниқлаш бўйича тергов давом этмоқда.

Киритилди: 09:50 10.08.2025. Ўқилди: 568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!