Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Кеми Баденок Британия Консерватив партияси етакчиси бўлди

Кеми Баденок Британия Консерватив партияси етакчиси бўлди

Британия Консерватив партияси ўзининг янги раҳбари сифатида Кеми Баденокни танлади. У торилар етакчиси сифатида Риши Сунакнинг ўрнига келди ва 2024 йил июнидаги катта мағлубиятдан кейин партияни қайта тиклаш жараёнини бошлайди. Ҳозирда 650 ўринли Жамоатлар палатасининг 365 аъзосидан атиги 121 нафари қолган.

Баденок Британиянинг йирик сиёсий партиясини бошқарган тарихдаги биринчи қора танли аёл бўлди. У паст солиқлар, эркин бозор иқтисодиёти тарафдори бўлиб, Британия давлатини "қайта дастурлаш"га ваъда бермоқда.

Кеми Баденок 1980 йилда Нигериядан келган муҳожирлар оиласида туғилган. Оилали, уч нафар фарзанди бор.

Киритилди: 12:47 03.11.2024. Ўқилди: 1060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!