Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Келгуси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати иссиқ бўлади

Келгуси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати иссиқ бўлади

“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 2–4 июнь кунлари об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 2 июнда 17-22 даража, 3-4 июнда 20-25 даража, кундузи 2-3 июнда 35-40 даража, 4 июнда 33-38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 2 июнда 15-20 даража, 3-4 июнда 18-23 даража, кундузи 2-3 июнда 34-39 даража, 4 июнда 35-40 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат 2-3 июнда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража, 4 июнда кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 2-3 июнда 34-39 даража, 4 июнда 35-40 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 2 июнда 27-32 даража, 3-4 июнда 30-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 2 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. 3-4 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 2-3 июнда 20-25 даража, 4 июнда 23-28 даража бўлади.

Киритилди: 10:53 01.06.2025. Ўқилди: 763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!