Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Келгуси 25 йилда 2,5 миллиард нафарга яқин ёшлар эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин

Келгуси 25 йилда 2,5 миллиард нафарга яқин ёшлар эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин

Яна 700 миллион киши реабилитацияга муҳтож бўлиши прогноз қилиняпти.

Ҳаддан ортиқ баланд товуш қулоқни қоматга келтириши маълум. Худди шундай, мусиқа тинглашда ҳам меъёрий децибел кўрсаткичлари мавжуд.

Аммо кўпчилик ёшлар бу тавсияларга деярли амал қилаётгани йўқ. Шу туфайли ҳозир сайёрамиз бўйича 1 миллиард нафардан зиёд йигит-қизлар эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида.

Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Б.Бердикличев баёнотига кўра, 2050 йилга бориб, 2,5 миллиард нафарга яқин ёшлар маълум даражада эшитиш қобилиятидан азият чекиши мумкин.

Шунингдек, яна 700 миллион киши реабилитацияга муҳтож бўлиши прогноз қилиняпти.

ЖССТ вакилининг фикрича, эшитиш қобилияти бузилиши билан боғлиқ касалликларнинг 60 фоиздан ортиғини бирламчи босқичда даволаш имконияти бор. Энг самарали чора эса хасталикнинг олдини олишдир.

Киритилди: 04:32 07.03.2025. Ўқилди: 1836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!