Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Кечки ва масофавий таълимга тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Кечки ва масофавий таълимга тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Давлат қабул комиссиясининг қарорига мувофиқ, иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни кечки ва масофавий таълим шаклида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик бирлашмалар рўйхати тасдиқланди. Ушбу рўйхатга 88 та ташкилот киритилган.

Бундай фуқаролар суҳбат натижаларига кўра, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Номзодлар 2025 йил 1 августдан 15 августгача (шу куни ҳам) Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтади.

Суҳбат жараёни ва талабаликка қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган алоҳида Низом асосида амалга оширилади.

Бундан ташқари, хотин-қизлар учун қўшимча 4 мингта давлат гранти квотаси ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:

Қорақалпоғистон Республикаси – 284

Андижон вилояти – 312

Бухоро вилояти – 180

Жиззах вилояти – 233

Қашқадарё вилояти – 337

Навоий вилояти – 196

Наманган вилояти – 382

Самарқанд вилояти – 508

Сурхондарё вилояти – 318

Сирдарё вилояти – 140

Тошкент вилояти – 218

Фарғона вилояти – 529

Хоразм вилояти – 275

Тошкент шаҳри – 88

Киритилди: 23:45 26.07.2025. Ўқилди: 1319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!