Жорий йилнинг 4 июль куни соат 9:30 ларда Андижон шаҳрида яшовчи 1977 й.т. фуқаро Д.А. турмуш ўртоғи 1982 й.т. М.Д. билан Андижон шаҳри Ўрикзор маҳалласида келиб чиққан жанжал оқибатида аёлни бўйин қисмига хўжалик пичоғи билан уриб жарохат етказиб, воқеа жойидан яширинган.
Олган тан жароҳати оқибатида жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Мазкур холат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи А.Д.ни ушлаш бўйича тезкор-қидирув чоралари кўрилган.
Олиб борилган тадбирлар жараёнида гумонланувчи А.Д. Андижон вилояти Олтинкўл тумани, Кўмакай маҳалласи ҳудудида тунги хизматга жалб қилинган ходимлар томонидан аниқланиб, қўлга олинган.
Хозирда гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган бўлиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.